Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат Бутун дунёда автомобиллар нархининг ошиши Ўзбекистонд | Darakchi

#Диққат
Бутун дунёда автомобиллар нархининг ошиши Ўзбекистонда ҳам рўй бериши мумкин.

Россияга қарши санкцияларнинг кучайтирилиши муносабати билан Европа, Америка, Япония ва Корея компаниялари Россия автомобиль ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорликни тўхтатиб қўйишди. Натижада заводлар ишдан тўхтади.

МДҲдаги энг кучли диллер холдингларидан бири бўлган “Avilon Group” маълумотларига кўра, Россияда автомобиллар нархи 2022 йил апрель ойида 30-40 фоизга ошган. Қозоғистонда ҳам янги автомобиллар 20 фоиздан кўпроққа қимматлаган. МДҲ давлатлари бир-бирига иқтисодий жиҳатдан боғлиқлигини ҳисобга олсак, Ўзбекистонда ҳам нархлар ошиши кутилмоқда