Get Mystery Box with random crypto!

'Буни кўриш жуда оғир бўлди' - Туркияда ош тарқатган ошпаз Баҳ | DAQIQA UZB | Rasmiy kanal

"Буни кўриш жуда оғир бўлди" - Туркияда ош тарқатган ошпаз Баҳриддин Чустий билан суҳбат

Жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия ва Сурияда содир бўлган кучли зилзила минглаб одамларнинг ёстиғини қуритди, уйлар вайрон бўлди, мамлакат катта иқтисодий зарар кўрди.

Сўнгги маълумотларга кўра, зилзилалар оқибатида 45 089 киши ҳалок бўлган, табиий офат зонасидан 1,9 миллиондан ортиқ фуқаро эвакуация қилинган, 115 мингдан ортиқ одам жароҳатланди, миллионлаб одамлар бошпанасидан айрилди. Ачинарлиси, бу рақамлар кундан-кунга ошиб бормоқда.

Турк қардошлар бошига тушган улкан мусибатга жаҳон жамоатчилиги томошабин бўлиб турмади. Шу жумладан, Ўзбекистон ҳукумати ҳам фожианинг илк кунлариданоқ ёрдамга тайёр эканини билдирди ва Президент топшириғига кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 100 кишидан иборат қидирув-қутқарув гуруҳи табиий офат ўчоғи, яъни Ҳатай вилоятига жўнатилди.

Вазирлик маълумотига кўра, 2 ҳафтадан кўпроқ давом етган қутқарув операцияси давомида ўзбекистонлик қутқарувчилар вайроналар остидан 18 нафар тирик одам ва 200 га яқин жасадларни олиб чиққан. Бундан ташқари махсус самолётларда гуманитар ёрдамлар юборилди.

Аҳамиятлиси, қардошларга оғир кунга ёрдам бериш акцияси кенг қулоч ёйди. Кўнгилли гуруҳлар ҳалокат ўчоқларида турли кўринишда ёрдам бермоқда. Жумладан, бир гуруҳ ошпазлар ва рестораторлар жамоаси ҳам бу хайрия тадбирларида фаол қатнашди.

Биз қарийб 10 кунлик хайрия тадбирларида иштирок этиб, ватанга қайтган машҳур ошпаз, ресторатор Бахриддин Чустий билан Туркия сафари хусусида суҳбатлашдик.

Тўлиқ видео:



Каналга уланинг: @humanuzofficial