Get Mystery Box with random crypto!

Данғара туманида “ Очиқ бюджет ” лойиҳасида ғолибликни қўлга к | DANG'ARALIKLAR 24 | Расмий 🇺🇿

Данғара туманида “ Очиқ бюджет ” лойиҳасида ғолибликни қўлга киритган кўчаларни асфалтлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Данғара тумани бўйича 2022 йил “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 1-босқичи натижаларига асосан жамоатчилик фикри асосида 14 та таклиф ғолиб деб топилган.

Бугунги кунда ғолиб деб топилган таклифлар бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Навбахор МФЙда жойлашган Хилол ҳамда Илғор кўча йўллари асфалтлаштирилмоқда.

Данғара тумани ҳокими амалга оширилаётган асфалтлаш ишлари билан танишиб ўтди.

Бюджет жараёнидаги фуқаролар иштироки ва ташаббуси асосида шакллантирилган лойиҳалар ижроси жойларда давом этмоқда.


➥#ТАРҚАТИНГ КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!
➥ @Dangaraliklar_24 | Расмий канал