Get Mystery Box with random crypto!

​​8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қили | Dunyo Siyosat Jamiyat

​​8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан дунёнинг турли давлатлари конституцияси ҳақидаги қизиқарли фактларни тўпладик.

1. Кўпчилик дунёдаги илк Конституция АҚШда ишлаб чиқилган деб ҳисоблайди, бироқ бундай эмас. Энг қадимги Конституция Польшага тегишли. У 1792 йилда қабул қилинган.

2. Европа Иттифоқи Конституцияси устида Европанинг энг етук мутахассислари ишлашган. У 2004 йилнинг июнида ЕИнинг махсус саммитида маъқулланган. Ҳужжат дарҳол 20 та тилга ўгирилди ва дунёдаги энг кенг ва кўп томонлама ҳужжатга айланди. Бироқ, ушбу ҳужжат умумевропа фикрининг пайдо бўлишига ҳисса қўшолмади. Европа мамлакатлари умуммиллий референдумида етарли овоз тўплолмади.

3. Ҳиндистон Конституцияси 1950 йилда қабул қилинган. У ҳажми бўйича дунёдаги энг катта Асосий Қонун.

4. Япония Конституциясининг уч асосий тамойили бор: халқ суверенитети, инсоннинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, патсифизм (миллатнинг суверен ҳуқуқи сифатида урушдан воз кечиш).

5. Британия Конституциясининг ўзига хос жиҳати мамлакат асосий қонуни деб аташ мумкин бўлган ягона ҳужжатнинг мавжуд эмаслигидир.

6. Эквадор табиат ҳуқуқини Конституция билан мустаҳкамлаган дунёдаги илк мамлакатга айланган.

7. Малта Конституцияси ўз мамлакатини нейтрал, тинчлик сари интилувчи сифатида белгилайди.


@daholar