Get Mystery Box with random crypto!

Dilshod Dadaboyev

Telegram kanalining logotibi dadaboyev_dilshod — Dilshod Dadaboyev
Kanaldagi mavzular:
Тезкор
Kanal manzili: @dadaboyev_dilshod
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 46.03K
Kanalning ta’rifi

Blogger Dilshodbek Dadaboyevning telegram kanaliga xush kelibsiz
@Dilshod_Dadaboyev

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2024-01-30 20:10:59
Яхшилик ҳеч қачон жавобсиз қолмайди!

Яхшилик қилинг, оҳиригача кўринг

https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
14.8K views17:10
Ochish/sharhlash
2024-01-30 12:18:03
Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Бегимқулов Узоқбой Шоимқулович лавозимидан озод этилди.

https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
13.6K views09:18
Ochish/sharhlash
2024-01-30 10:35:12
Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизимида ўзгаришлар бўлиши кутиляпти

Эндиликда озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи тоифасига киритилиши мумкин.

https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
13.3K views07:35
Ochish/sharhlash
2024-01-29 08:59:39 Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Адиз Музаффарович Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимига;

Палата раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев палата раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
12.9K viewsedited  05:59
Ochish/sharhlash
2024-01-29 08:49:47 Референдумда умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган конституциямизнинг илк моддасида Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат эканлиги белгилаб қўйилган.

Конституция бош қомус ҳисобланади. Унда давлатчилик фундаментлари қўйилади. Кейинчалик аксар фундамент — моддалар учун қонун ёки қонуности ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ҳам (ҳуқуқ тизимимиздан келиб чиқсак) талаб этилади. Чунки шу тарзда махсуслашиш ва сўнгги нуқтани қўйиш керак бўлган жойлари кўп.

Конституциянинг мен урғулаган, "дунёвий" ва "ижтимоий" давлат эканимиз ҳақидаги қисмиям айнан шу каби янги қонунга муҳтож. Дунёвийлик нима, ижтимоий давлатчи, унинг қандай критериялари бор, бу борада сиёсат қандай, қай тартибда ва қайси ташкилот орқали амалга оширилади, назоратичи ва бошқа саволларга айнан қонун орқали жавоб топишимиз мумкин бўлади.

Бироқ орадан шунча вақт ўтса ҳамки, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятдаги қонун ижодкорларимиз бу борада сукут сақлаб келмоқда. Бироқ Президент Хитой сафаридан қайтиши билан айнан шу саволни масъул ташкилотларга қаратиши турган гап. Нега мазкур ҳужжат ҳануз ишлаб чиқилмаётгани давлат раҳбарининг асосий саволи бўлади деган умиддаман.

https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
80.6K views05:49
Ochish/sharhlash
2024-01-24 19:43:53
#Тезкор #Тарқатинг

Болаларда қизамиқ касаллиги 30 бараварга кўпайиб кетди.

​ ЖССТ қизамиққа қарши шошилинч эмланишни тавсия қилди

Ҳозир қизамиққа чалиниш борасида жуда кўп давлатларда ўсиш динамикаси кузатиляпти. Хусусан, Буюк Британия хасталик кўпайиши ортидан мамлакатда миллий фавқулодда ҳолат режимини жорий этишга мажбур бўлди.

Ҳозирда Ўзбекистонда ҳам қизамиққа чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда экан.

Хабарни тарқатиб, барчани огоҳлантиринг.

https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
14.0K views16:43
Ochish/sharhlash
2024-01-22 19:50:25
Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди.

Турғун Азизов 1934 йилнинг 30 ноябрида Тошкентдаги Сарёғчи (ҳозирги Бешқайрағоч) маҳалласида туғилган.

1956 йили аввалги Ўзбекистон Давлат театр ва рассомчилик институтини тамомлаб, шу йили ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрига ишга қабул қилинган. 33 ёшида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган. 1974 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган. Шунингдек, у “Меҳнат-шуҳрати” ордени (2001 йил) соҳиби ҳам ҳисобланади.

https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
13.0K views16:50
Ochish/sharhlash
2024-01-21 09:11:18
Пойтахтда яшиллилик олти йил ичида 35 % дан 13% гача камайган.

Тошкент Давлат Транспорт Университети, Шаҳар йўллари ва кўчалари кафедраси профессори Ж.Содиқов Геоахборот тизимларини қўллаш орқали Тошкент шаҳри учун NDVI (Нормаллаштрилган ўсимлик индекси) маълумотларини ўрганиб, баъзи кишини ўйлантирувчи тенденцияларни аниқлаган.

Вақт Бўйлаб Саёҳат:

     2016 йил 8 август: Тошкент шаҳри яшил майдонлари нисбатан яҳши аҳволда бўлиб, НДВИ асосида ўсимлик қопламининг тахминан 34.63% ни ташкил этган экан.

     2022 йил 14 августда эса: Яшил майдонлар кескин ўзгаргани маълум бўлди, ўсимлик қопламининг атрофидаги фоизи тахминан 13.15% га тушиб кетган.

https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
71.3K views06:11
Ochish/sharhlash
2024-01-16 11:09:19 Давлат ташкилотлари раҳбарлари ўзларига асоссиз равишда мукофотлар ёзиб келаётгани билан боғлиқ ҳолатлар текширилади

Ўтган йили бюджетдан 1,2 триллион сўмлик ноқонуний харажат ҳамда 200 миллиард сўмлик камомад ва ўғриликларга йўл қўйилгани аниқланган.

Жиззах политехника институтида ҳақиқатда ишламаган 110 нафар фуқарога, қарийб 10 миллиард сўм иш ҳақи ҳисоблаб, ноқонуний ўзлаштирилган.

Наманган, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари “Ягона буюртмачи хизмати” компаниялари 18 та объектда амалда бажарилмаган 50 миллиард сўмлик ишларни ҳисоботларга қўшиб ёзган.

Сергели ободонлаштириш бошқармасида аслида ишламаган ходимларга 4,3 миллиард сўм тўланган.

Қўшработ таълим бўлими бухгалтери томонидан 3 миллиард сўм нақд пул ва 1,5 миллиард сўм маблағ пластик карта орқали ноқонуний ўзлаштирилган.

"Ўзгидромет" раҳбарияти бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан асоссиз 1,3 миллиард сўм ссуда олган, шунингдек, ўзларига бир неча карра кўп мукофотлар ёзиб келган.

Давлат ташкилотлари раҳбарлари ўзларига асоссиз равишда мукофотлар ва бошқа моддий рағбатлантириш пулларини ёзиб келаётгани билан боғлиқ ҳолатлар текширилади ва маблағларнинг бюджетга қайтарилиши таъминланади.

https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
87.3K views08:09
Ochish/sharhlash
2024-01-15 07:36:04
2024 йил 1 февралдан Ўзбекистонга олиб киришда рўйхатдаги маҳсулотларнинг сифати, хавфсизлиги ва сервис кафолатини таъминлайдиган ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили ёки расмий дилерлари мавжуд бўлиши талаб қилинади.

https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
50.9K views04:36
Ochish/sharhlash