Get Mystery Box with random crypto!

Зилзилаларнинг вайронкорлик даражаси: 1 балл – фақат махсус | ⚠️

Зилзилаларнинг вайронкорлик даражаси:

1 балл – фақат махсус ускуналар билан аниқланади;
2 балл – сезгир уй ҳайвонлари ва биноларнинг юқори қаватидаги баъзи одамлар сезади;
3 балл – фақат баъзи бинолар ичида, худди юк машинасининг силкиниши каби сезилади;
4 балл –кўп одамлар сезади, дераза ва эшиклар чайқалиши мумкин;
5 балл – осилган нарсалар тебранади, пол ғижирлайди, ойналар зириллайди;
6 балл – деворда ёриқлар пайдо бўлади;
7 балл – биноларга жиддий зарар етади;
8 балл – биноларда вайронагарчилик кузатилади;
9 балл – бино, девор ва томларнинг қулаши кузатилади. Тоғларда кўчки содир бўлади;
10 балл – кўплаб бинолар қулайди. Тупроқ қатламида 1 метргача ёриқлар пайдо бўлади, кўллар ҳосил бўлиши мумкин;
11 балл – Тоғларда катта кўчкилар бўлади. Бинолар буткул бузилиб кетади;
12 балл – Ер рельефи кенг миқёсда ўзгаради.

Бизга обуна бўлинг:
@Dacha