Get Mystery Box with random crypto!

Телеграм орқали товламачилик. ———— Андижон вилояти Балиқч | Andijon VIIB Kiberxavfsizlik bo'limi |cyber102

Телеграм орқали товламачилик.
————
Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи 1995 й.т., Ю.М., ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжерида ўзини "Азизбек" деб таништирган номаълум аккаунт фойдаланувчиси унинг телеграм гуруҳда жойлаштирган фотосуратларидан фойдаланиб махсус дастурлар орқали сохта маълумотлар тайёрлаб ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб ундан 500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида, товламачилик йўли билан пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган шахс Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи 1993 й.т., И.Ш. эканлиги аниқланган.
И.Ш. талаб қилинган пулларни олиш вақтида қўлга олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, у фуқаро М.Ю.дан ўзаро хусумати борлиги сабабли ушбу жиноятни содир этганлигини билдирган.
И.Ш.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 165-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фойдаланувчилар шахсий фотосуратларингизни ижтимоий тармоқларга жойлаштиришда эҳтиёткор бўлинг!

Жиноятлар туркумидан.

Батафсил бу ерда

https://t.me/cyber_102