Get Mystery Box with random crypto!

Фирибгар фуқаронинг кексалигидан фойдаланиб банк картаси маълу | Andijon VIIB Kiberxavfsizlik bo'limi |cyber102

Фирибгар фуқаронинг кексалигидан фойдаланиб банк картаси маълумотларини қўлга киритган.
————
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшовчи 1954 й.т., фуқаро С.Г. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унга тегишли банк картасидан жами 9.000.000 сўм пулларини ечиб олганлигини билдирган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида яшовчи, 1994 й.т., А.Ж. эканлиги аниқланди.
А.Ж. ушбу жиноятни фуқаро С.Г. Нукус шаҳридаги деҳқон бозорида жойлашган банкоматдан пул ечмоқчи бўлганида унга ёрдам қилиб юборишини билдириб банк картаси бошқарувини ўзининг телефон рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширган.
А.Ж.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноятлар туркумидан.

Батафсил бу ерда

https://t.me/cyber_102