Get Mystery Box with random crypto!

#Фейк_хабарлар Фирибгарларга алданиб қолманг! Ижтимоий т | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

#Фейк_хабарлар

Фирибгарларга алданиб қолманг!

Ижтимоий тармоқларда ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда такроран тадбиркор Алишер Усмонов видеотасвирига сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб, аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали гўёки "Алия" номли канал орқали интернет фойдаланувчилари тез фурсат ичида мўмай даромад олишлари мумкинлиги мазмунидаги хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг

#стоп_фейк_кибержиноятлар

Telegram | Youtube | Instagram