Get Mystery Box with random crypto!

#Фейк_хабарлар Огоҳ бўлинг! Фирибгарлар 'Марказий банк' н | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

#Фейк_хабарлар

Огоҳ бўлинг! Фирибгарлар "Марказий банк" номидан фойдаланишмоқда!
——
Фирибгар Сизга қўнғироқ қилиб ёки "Телеграм" мессенжеридаги "Марказий банк"нинг расмий каналини сохтасини яратиб, ўзини "Марказий банк ходими" сифатида таништиради ва яна-да ишонтириш учун (ўзга шахснинг фотосурати ва тагига Марказий банк ходими сўзлари ёзилган) сохта ҳужжат тайёрлаб, уни сизга юборади.
Натижада, Сиз унга ишониб, маълумотларни расмий манбалардан текширмасдан, телефонингизга келган "Тасдиқловчи СМС-код"ни фирибгарга айтишингиз орқали, унга банк картангизни бошқарувини топширасиз, қарабсизки, режаси амалга ошган фирибгар қисқа муддатларда ҳисобингиздаги пулларингизни ўзлаштириб олади.

Ёдда тутинг! Банк ходимлари Сиздан банк карта маълумотларини сўраб қўнғироқ қилишмайди!

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг

#стоп_фейк_кибержиноятлар

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒