Get Mystery Box with random crypto!

Беларусия Республикаси ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш бош | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

Беларусия Республикаси ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш бош бошқармаси “Киберпартизанлар” томонидан уюштирилган "DDoS" ҳужумларининг иштирокчиларини аниқлади.
————
Беларусиянинг етакчи университетлари 2021 йилда ўзини “Киберпартизанлар” деб атаган жиноятчилар томонидан уюштирилган йирик киберҳужумларга учраган эди.
Натижада, университетларнинг интернет-ресурсларига кириш вақтинчалик ишламай қолган: фойдаланувчилар онлайн хизматлар, масофавий таълим тизимлари ва сайтларнинг бошқа ахборот имкониятларидан фойдалана олмай қолган эди.
"Киберпартизанлар" талабаларни ўзларининг фуқаролик позицияларини эълон қилишга, "флешмоб" ва "ҳайп" қилишга, ўқув жараёнини бузишга чақиришган эди.
Шу билан бирга, улар талабаларни ҳужумда иштирок этишга чақирган.
Ушбу ҳаракатларни содир этган шахслар Белорусия Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кибержиноятларга қарши курашиш бош бошқармаси томонидан аниқланган.

Хорижий мамлакатлар тажрибаси.

Батафсил бу ерда

https://t.me/cyber_102