Get Mystery Box with random crypto!

Банк картасининг пин-коди эълон қилиниши ортидан ўғирлик жиноя | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

Банк картасининг пин-коди эълон қилиниши ортидан ўғирлик жинояти содир этилди.
————
Сурхондарё вилояти Узун туманида яшовчи фуқаро Д.Қ. ариза билан мурожаат қилиб, унда банк картасини туманда жойлашган "Пайнет” шаҳобчасида номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлиги, банк картасида бўлган жами 9.222.000 сўм пуллари ечиб олинганлигини билдирган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, банк картаси пин-кодини "Пайнет" шаҳобчасида жабрланувчи томонидан ошкор қилинганлигидан фойдаланиб, банк картасини ўғирлаб, пулларни талон-торож қилган шахс, Узун туманида яшовчи, 1978 й.т., Н.А. эканлиги аниқланган.
Н.А.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Ҳурматли фуқаролар банк картангиз пин-кодини бегона шахсларга айтманг, эълон қилманг!

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

Жиноятлар туркумидан.

Батафсил бу ерда
https://t.me/cyber_102