Get Mystery Box with random crypto!

#Кибержиноят Ўзинга хушёр бўл, қўшнингни ўғри тутма —— | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

#Кибержиноят

Ўзинга хушёр бўл, қўшнингни ўғри тутма

——
Фарғона вилояти, Қўштепа туманида яшовчи 28 ёшли Т.М. мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан номаълум сабабларга кўра 4.616.000 сўм пул маблағлари ечиб олинганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Т.М.нинг пул маблағлари ойлик автокредит тўловини вақтида амалга оширмаганлиги сабабли ўзининг номига расмийлаштирилган банк картасидан 4.616.000 миқдоридаги пуллар банк томонидан ечиб олинганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 1-бандига асосан тугатилди.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒