Get Mystery Box with random crypto!

'Телеграм бот' орқали фирибгарлик ёхуд бузоқнинг югургани сомо | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

"Телеграм бот" орқали фирибгарлик ёхуд бузоқнинг югургани сомонхонагача...
————
     Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 30 ёшли Н.Н. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 1.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
     Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилояти, Давлатобод туманида яшовчи 24 ёшли В.А. содир этганлиги аниқланган.
     Унга кўра, В.А. "Телеграм" мессенжерида "Пулларингизни икки баравар кўпайтиринг" мазмунидаги ҳаволаларни тарқатиб, ўзи яратган "Телеграм бот" орқали чув тушган фуқароларнинг банк карта маълумотларини қўлга киритган ва пулларни ўзлаштириб келганган.
     Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, В.А.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

  Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Жиноятлар туркумидан.

Бизнинг
каналларимиз
:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒