Get Mystery Box with random crypto!

Телефон устаси “Сохта” бўлиб чиқди ————      Фарғона вилояти М | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

Телефон устаси “Сохта” бўлиб чиқди
————
     Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи 33 ёшли А.Д. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 600.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
     Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи 27 ёшли Х.А. содир этганлиги аниқланган.
     Унга кўра, Х.А. “Телеграм” мессенжери орқали А.Д.га ўзини телефон устаси дея таништириб, унга “Iphone 11” русумли телефон қурилмаси учун эҳтиёт қисмларни сотиб олиб беришини ваъда қилиб, ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига жами 600.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказдириб олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
     Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.А.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

  Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Жиноятлар туркумидан.

Бизнинг
каналларимиз
:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒