Get Mystery Box with random crypto!

'Пулларингизни кўпайтириб бераман' дея фуқароларни чув тушириб | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

"Пулларингизни кўпайтириб бераман" дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар трейдер қўлга олинди
————
Тошкент шаҳри, Олмазор туманиида яшовчи 26 ёшли (аёл) З.П. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 350 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Жиззах вилояти Жиззах туманида яшовчи 36 ёшли Т.В. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, Т.В., З.П.га ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 350 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Т.В.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Жиноятлар туркумидан.

Бизнинг
каналларимиз
:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒