Get Mystery Box with random crypto!

“Гуруҳларга одам қўшиб бераман” дея фуқароларни чув тушириб ке | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

“Гуруҳларга одам қўшиб бераман” дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар қўлга олинди
————
Тошкент шаҳри, Олмазор туманида яшовчи 30 ёшли А.Ш. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 3.000.000 сўм пуллар фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида яшовчи 17 ёшли А.И. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, А.И., “Телеграм” мессенжери орқали А.Ш.нинг “Muzika2023” гуруҳига обуначи қўшиб беришини ваъда қилиб уни алдаб, олдиндан 3.000.000 сўм пулларни ўзининг банк картасига ўтказдириб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, қора рўйхатга киритиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, А.И.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Жиноятлар туркумидан.

Бизнинг
каналларимиз
:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒