Get Mystery Box with random crypto!

30.000 сўм эвазига, 10.000.000 сўм ютиб олинг дея фуқароларни | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

30.000 сўм эвазига, 10.000.000 сўм ютиб олинг дея фуқароларни алдаб келган фирибгар қўлга олинди
————
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида яшовчи 44 ёшли (аёл) Ж.Ю. ИИОга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 300.000 сўм пуллар фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи 17 ёшли Қ.С. эканлиги аниқланган.
Унга кўра, Қ.С. жабрланувчи Ж.Ю. билан “Телеграм” мессенжери орқали танишиб, унга “Turtkul95 Show” номли гуруҳидан бир дона билетни 30.000 сўм эвазига сотиб олиб, 10.000.000 сўм пул ютиб олишингиз мумкин дея алдаб, 300.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказдириб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, алоқани узиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Қ.С.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Жиноятлар туркумидан.

Бизнинг
каналларимиз
:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒