Get Mystery Box with random crypto!

'СМС' хабарнома юбориб, фуқароларни чув тушириб келган сохта о | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

"СМС" хабарнома юбориб, фуқароларни чув тушириб келган сохта оператор қўлга олинди
————
     Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи 33 ёшли С.С. ИИОга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 5.000.000 сўм пуллар номаълум тарзда ечиб олинганлигини маълум қилган.
     Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи 23 ёшли Ф.Ё. эканлиги аниқланган.
     Унга кўра, Ф.Ё., жабрланувчи С.С.нинг қўл телефонига қўнғироқ қилган ва ўзини банк оператори сифатида таништириб, "СМС" хабарнома юбориш орқали бошқарув ҳуқуқини қўлга киритиб, 5.000.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олган ва пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
     Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ф.Ё.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

  Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
 
Жиноятлар туркумидан.

Бизнинг
каналларимиз
:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒