Get Mystery Box with random crypto!

​​ Э Ъ Л О Н Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тошкент | Criminal

​​ Э Ъ Л О Н

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг Тергов фаолияти йўналишидаги мавжуд бўш терговчи ва суриштирувчи лавозимларига қабул қилиш учун танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар (эркак) жорий йилнинг 30 декабрь кунига қадар соат 09.00 дан 17.00 гача Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига қуйидаги ҳужжатларни аслини кўрсатган ҳолда мурожаат этишлари мумкин:
1. Фуқаролик паспорти;
2. Ҳарбий гувоҳнома;
3. Олий таълим муассасасини якунлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом).

Номзодларга қўйилган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- олий юридик маълумотга эга бўлиши;
- эркак (ўғил бола) бўлиши;
- ёши 30 ёшгача бўлиши;
- бўйи 165 см ва ундан юқори бўлиши;
- Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликни ўтаган бўлиши.

Белгиланган имтиёзлар:
Илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган, шунингдек олий таълим муассасаларини имтиёзли диплом билан тамомлаган номзодлар истисно тариқасида, танлаб олиш тадбирларининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичидан озод этилади ва якуний суҳбатда номзодларнинг сони иккитадан кам бўлмаслиги талаб этилмайди.

Маълумот учун: 71-281-95-44.

Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Сайид Барака кўчаси, 7-уй.

@Armiya_TV_kanali