Get Mystery Box with random crypto!

Лабга учуқ чиққанда... Халқ тилида учуқни лаб шамоллаши дейиша | Косметолог Гулямова

Лабга учуқ чиққанда...
Халқ тилида учуқни лаб шамоллаши дейишади. Ер юзидаги 95 фоиз инсон учуқдан азият чекади. Унинг асосий сабабчиси иммунитет сустлигидир.
Лабга учуқ чиқиши одамни безовта қилади. Кўнгил хира бўлади. Айниқса, сув талаш бўлиб туриши кўп ноқулайликлар келтириб чиқаради.
Қуйидаги содда маслаҳатлар эса шу дилхираликларни бартараф қилишда кўмак бериши мумкин.
• Шахсий гигена талабларига қатъий риоя қилинг! Учуқ юқумли бўлгани сабабли, қўлларингизни совун билан ювинг, алоҳида идиш ва сочиқдан фойдаланинг.
• Қўлингиз билан кўзингизни ишқаламанг. Линза тақадиган бўлсангиз, уни сўлагингиз билан намламанг. Кўзингизга зарар етказиб қўясиз.
• Учуқни ушлайверманг, касаллик пайтида ўпишманг. Вирус битта лаб бўёғидан фойдаланилганда ёки бир сигаретни чекишганда ҳам юқиши мумкин.
• Учуқни сиқманг, у тананинг бошқа қисмларига ҳам ўтиши мумкин.
• Ёш болангиз бўлса, унинг ёнига боришдан аввал қўлингизни совун билан яхшилаб ювинг.
• Учуқ чиққанида болангизни ўпишдан тийилинг.
• Учуққа қарши дорилар бор, лекин улар вирусдан ҳалос қилмайди. Ривожланишини тўхтади, соғайишни тезлатади.
• Лабдаги учуққа мазь суртганда вируснинг бармоқ терисига кўчмаслиги учун пахтали таёқчалардан фойдаланинг.
• Учуқ жиддий касалликлар аломати бўлиши ҳам мумкин, мутахассис ҳузурига боришга, албатта, вақт топинг.

https://t.me/cosmetolog_gulyamova_d