Get Mystery Box with random crypto!

Муваффақият - бу нима ўзи? Азалдан инсон муваффақиятли бўлишн | Compass Consulting

Муваффақият - бу нима ўзи?

Азалдан инсон муваффақиятли бўлишни орзу қилган бўлса керак. Бугун ҳам ким билан гаплашсангиз муваффақиятни кетидан югуриш билан овора.

Лекин ўзи қидирган нарсамиз нима? Моддий ютуқларми, жамиятдаги ўз ўрнимизми, қайси олий таълим масканида тахсил олганимизми ёки фарзандларимизнинг эришган ютуқларими?

Айнан муваффақият излаб тадбиркорлик билан шуғулланаётган инсонлар қанча! Улардан қанчаси мақсадига эришади ва қанчасининг орзу хаваслари пуч бўлиб чиқади... Йирик бизнес сохиби бўлиб хам муваффақиятга эришмаганлик хиссини яшаётган одамларни ҳам танийман...

Мақсадимиз нима ўзи? Муваффақият - бу бахт деганими?