Get Mystery Box with random crypto!

ЕХҲТ минтақаси инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари раҳб | Independent Commission_uz

ЕХҲТ минтақаси инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари раҳбарларининг олий даражадаги учрашувлари ўтказилди

2022 йилнинг 5-6 сентябрь куни Польшанинг Варшава шаҳрида ЕХҲТ минтақаси инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари раҳбарларининг олий даражадаги учрашувлари ўтказилди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси томонидан ташкил этилган мазкур учрашувда 60 дан ортиқ инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар раҳбарлари, уларга ёрдам кўрсатувчи ҳукуматлараро ташкилот вакиллари ҳамда соҳага оид миллий институтлар тармоқлари вакиллари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси 1992 йилдан буён Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик кенгашининг тўлақонли аъзоси ҳисобланади.

Олий даражадаги учрашувда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳам қатнашди ва иштирокчиларни инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги Ўзбекистон тажрибаси билан таништирди.

каналга қўшилинг
@commissionuz

Facebook | Twitter