Get Mystery Box with random crypto!

#IndependentCommission_uz Хорижий ОАВ комиссия фаолиятини д | Independent Commission_uz

#IndependentCommission_uz

Хорижий ОАВ комиссия фаолиятини диққат билан кузатишмоқда

Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари томонидан хорижий ОАВга комиссия фаолияти юзасидан интервьюлар бериб борилмоқда.

Куни кеча Комиссия аъзоси, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари «Ҳуқуқий таянч» жамоат бирлашмаси раиси Аъзамжон Формонов "Озодлик"ка интервью берди.

Унда комиссия аъзоларининг мустақил ўрганишлари, қийноққа оид мурожаатларнинг текширилгани, Қорақалпоғистондаги вазият ва гумонланувчиларнинг фикрлари ҳамда Аъзамжон Формоновнинг оддий одамлар орасида ўтказган ёлғиз текширувлари хақида маълумот берилган.

Ўзини инсон ҳуқуқлари ҳимоясига бағишлаган ва қорақалпоқ тилида эркин сўзлаша оладиган собиқ маҳкумнинг холис фикрлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.



каналга қўшилинг
@commissionuz

Facebook | Twitter