Get Mystery Box with random crypto!

#IndependentCommission_uz Комиссия баъзи фуқароларнинг қамоқ | Independent Commission_uz

#IndependentCommission_uz

Комиссия баъзи фуқароларнинг қамоқ эҳтиёт чорасини енгилроғига алмаштириш масаласини ўрганмоқда

Комиссия аъзолари томонидан бўлиб ўтган ҳолатлар ва воқеаларда иштирок этган ҳамда жиноят содир этганлиги учун қамоққа олинганларнинг сақлаш шарт-шароитлари ўрганилиб, улар билан суҳбатлар ўтказилмоқда.

Ўрганиш давомида содир этган қилмишларидан пушаймон бўлган, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари бор, шунингдек оилавий шароити ва ижтимоий ҳолати оғир ҳамда оилада ёлғиз боқувчи бўлган фуқаролар рўйхати шакллантирилди.

Комиссия мазкур шахсларга инсонпарварлик тамойилини қўллаган ҳолда жамоатчилик кафиллиги асосида уларга маҳаллий туман кенгашлари депутатларини бириктириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига мурожаат киритди.

Ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Комиссия аъзолари ва маҳаллий кенгаш депутатлари билан учрашув ўтказилмоқда. Унда сайлов округидаги электорат аъзолари орасидан гумонланувчи сифатида терговга жалб қилинган шахсларнинг ҳолати ўрганилгани масаласи кўриб чиқилмоқда.

14 нафар Комиссия аъзоси томонидан содир этган қилмишларидан пушаймон, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари бор, шунингдек оилавий шароити оғир бўлган шахслар билан депутатларнинг учрашишлари ва уларни кафилликка олиш масаласи илгари сурилмоқда.

каналга қўшилинг
@commissionuz

Facebook | Twitter