Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда дин ва атеизм Ўзбекистон Республикасида фуқаролар | ComedyCoal

Ўзбекистонда дин ва атеизм
Ўзбекистон Республикасида фуқаролар миллати, динидан қатъий назар ҳамма тенг ҳуқуқли.
Бугунги кунда Ўзбекистон кўп миллатли мамлакат, Табиийки Республикамизнинг асосий қисми мусулмонлардур. Бундан ташқари мамлакатимизда насронийлар (булар православлар, католиклар, баптистлар, евангелистлар, протестанлар ва бошқалари) билан бир қаторда буддавийлар, зардўштлар, мажўсийлар ва яна бошқа дин вакиллари ҳам бор.
Атеизмга келсак бу сўз Анти-Теизм сўзини қисқартмасидур. (Ислом, Насронийлик ва Яҳудийлик монотеистик яъни яккахудоликка асосланган динлардур)
Улар яратувчининг борлигини инкор этишади ва илм-фанга ишонишади.
Ҳаётим давомида жуда кўп инсонлар билан суҳбатта бўлганман, улар орасида турли дин вакиллари бор ва атеистлар ҳам бўлган. Европа мамлакатларидан келган атеистлар билан суҳбатларни яхши кўрардим, энг қизиғи улар дин ҳақида суҳбатларни ўзлари бошлашар эди. Улар асосан ғарб масс-медиасини мунтазам кузатиб боришар ва мусулмонларни консерваторлар ва террористлар деган дунёқарашни ўзларига сингдирганлар.
Улар бизни кўриб, маданиятимизга қизиқишлари ортганидан турли ажойиб саволлар беришар эди. Энг қизиғи уларга аслида ишонасизми йўқми умуман қизиқ эмас эди, кўпчилиги Ислом дини моҳиятини тушунишгач хатто Қуръони Каримни инглиз ва бошқа тилларга таржимасини сотиб олишни ният қилганларини айтишар эди.
Биздаги атеистлар бўлса халқни камситиш, Аллоҳ Таоло ва Расулуллоҳ С.А.Вни сўкиш орқали ўзларини дунёқарашларини кўз кўз қилишга харакат қилишади (атеистмисан унда ўз фикрларингни ўз миянг ичида сақла!)
Уларнинг мақсади мамлакат ичидаги биллур идишдек нозик тинчликни бузиш, миллатлар ва динлар ўртасидаги балансни бузишдур.
Мен ёшларга мурожаат қилмоқчиман, қизиққонлик қилиб улар билан баҳсга кирманг! Бу бефойда нарса, уларнинг провокацияларига учманг, мўмин бўлинг, сабр билан ёндашинг.
Агар сиз провокацияга берилсангиз ва уларни ҳақорат қилсангиз уларни ортида турганларга ўзингиз баҳона топиб берган бўласиз, уларнинг миссияси бажарилган бўлади. Сабрли бўлинг биродарлар.
@political_minds