Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Бухоро шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон ҳудудлараро форум | Colibri Gold

Бугун Бухоро шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон ҳудудлараро форуми ҳамда унинг доирасида Ўзбекистон-Туркманистон тадбиркорлар Кенгашининг 2-йиғилиши, Ўзбекистон ва Туркманистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси, икки мамлакат халқ амалий санъати маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Туркманистон саноат маҳсулотлари кўргазмасида "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси масъуллари, хусусан Уюшма раиси ўринбосари Умиджон Аҳмедов мамлакатимиз заргарлик тармоғида олиб борилаётган ишлар ҳақида қўшни давлат вакилларига маълумот бериб ўтди. Шунингдек, "Shosh loyal group" ва "Colibri Gold" заргарлик корхоналари қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ишланган бежирим заргарлик маҳсулотларини намойиш этишди.

@uzbekzargarsanoati