Get Mystery Box with random crypto!

Педагогика йўналишида 10 та ОТМ ташкил этилади Бу ҳақда През | Clever Consulting

Педагогика йўналишида 10 та ОТМ ташкил этилади

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори (ПҚ–289-сон, 21.06.2022 й.) имзоланди.

Қарор билан тегишли ОТМ ҳамда уларнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида қуйидагилар ташкил этилади:

Урганч давлат педагогика институти;
Наманган давлат педагогика институти;
Гулистон давлат педагогика институти;
Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти;
Андижон давлат педагогика институти;
Бухоро давлат педагогика институти;
Термиз давлат педагогика институти;
Шаҳрисабз давлат педагогика институти;
Чирчиқ давлат педагогика университети;
Жиззах давлат педагогика университети.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ кундузги таълим шаклида ўқиётган 2–4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари “4+2” тартибида (дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида) олиб борилади.


@xushnudbek