Get Mystery Box with random crypto!

Ҳиндистон ер ва сувни тежаш мақсадида қуёш қурилмаларини канал | Чистая Энергия / Sof Energiya

Ҳиндистон ер ва сувни тежаш мақсадида қуёш қурилмаларини каналларда жойлаштиришни бошлади

Қуввати 10 МВт бўлган Қуёш қурилмаси Гужарат штатидаги Вадодара шаҳри чеккасидаги узунлиги 3,6 км бўлган суғориш каналида қурилган. У пўлат тиргакларга ўрнатилган 33 800 та қуёш батареяларидан ташкил топган.

Мутахассислар қуёш қурилмаларини каналларда жойлаштиришнинг икки асосий афзаллигини алоҳида қайд этмоқдалар: ердан унумли ва арзон фойдаланиш ҳамда қурилма тагидаги канал ўзанида сув буғланишини камайтириш.

Аввал ёзганимиздек, Ҳиндистон қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича кенг кўламли дастурни амалга оширмоқда. 2014-йилдан 2019-йилгача тармоққа уланган ҚТЭМ қувватлари миқдори 32 ГВт дан 79 ГВт гача 2,5 баробар ошди.

#буқизиқ

@Clearenergy