Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳаммаси_Жойида «Ўзбекгидроэнерго» Тўпаланг сув омборида юзаг | CHUSTLIKLAR

#Ҳаммаси_Жойида

«Ўзбекгидроэнерго» Тўпаланг сув омборида юзага келган вазият юзасидан ахборот берди

Компания ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларни фейк деб атади

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида жойлашган “Тўполанг сув омбори” тўғони сув қўйиб юборгани ва атрофни сув босганлиги тўғрисидаги асоссиз (фейк) маълумотлар тарқатилмоқда.
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ мазкур воқеа юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
Ҳозирда Тўполанг сув омбори қошида барпо этилган Тўполанг ГЭСда 2-компонент модернизация лойиҳаси амалга оширилаётганлиги муносабати билан босимли қувурда синов ишлари ўтказилган вақтда босим қувури тўсини орқали 40 м3 сув чиққан.
Тўғон билан боғлиқ муаммо мавжуд эмас. Хавотирга ўрин йўқ!
Айни пайтда ушбу носозлик тўлиқ бартараф этилди. 40 м3 сув тўлиқлигича каналга йўналтирилди.
Юртдошларимиздан турли мазмундаги асоссиз хабарларга ишонмасликни, ортиқча ваҳимага берилмасликни сўраймиз.

"O‘zbekgidroenergo" AJ

@CHUSTLIKLAR_TG CHUST TUMANIDAGI ENG TEZKOR YANGILIKLAR KANALI