Get Mystery Box with random crypto!

ТЕЗКОР МУНОСАБАТ Ижтимоий тармоқларда “Сизларга Гова кишлоги | Chustliklar.Uz 🇺🇿

ТЕЗКОР МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда “Сизларга Гова кишлоги халкини кийнаб келаётган муаммо юзасидан мурожаат киляпмиз” сарлавҳаси остида тарқалган мурожаатга муносабат.

Мурожаатда номи келтирилган "Чап қирғоқ" каналини жорий йилда дастур асосида 2.5 километр қисмини таъмирлаш назарда тутилган. Ушбу канални таъмирлаш бўйича ўтказилган тендер савдоларида "Мингбулоқ ДУК" ғолибликни қўлга киритиб, айни пайтда қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

Белгиланган график асосида жорий йилнинг 11-13 июн кунлари ушбу каналдан аҳолига сув етказиб берилиши белгиланган. Графикка асосан 14-16 июн кунлари ушбу каналда бетон қоплаш ишлари амалга оширилиши боис аҳолига сув етказиб бериш вақтинча чекланади. Ушбу жараён бўйича худуд аҳолиси билан келишилиб, тушунтириш ишлари олиб борилганлигини маълум қиламиз.

Чуст туман ирригация бўлими матбуот хизмати.

@Chustliklar_24