Get Mystery Box with random crypto!

Президент мактаблари имтиҳонларининг 2-босқичидан ўтолмаган ўқ | Chustliklar.Uz 🇺🇿

Президент мактаблари имтиҳонларининг 2-босқичидан ўтолмаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади

Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига
аниқ фанлар йўналишига қабул 5 – 11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7 –11-синфларга, кейинги ўқув йилларида 5 ва 7-синфларга амалга оширилади.

Ҳар бир синфга 24 нафардан ўқувчилар қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари натижалари Агентлик томонидан оммавий ахборот воситаларид
а имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун мобайнида эълон қилинади.

Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг кириш имтиҳонларидан ўтган ўқувчилар тўлиқ бепул таълим олишади.

Кириш имтиҳонлари натижалари қайта кўриб чиқилмайди. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича имтиҳон материаллари талабгорларга тақдим этилмайди.

Бошқа қўшимча саволлар юзасидан қуйидаги ҳаволада батафсил танишинг


@Chustliklar_24