Get Mystery Box with random crypto!

Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш | Choson academy

Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 2022 йил 16, 17 ва 18 август кунлари малака тести (Skill test) бўлиб ўтади

2022 йил 2 июндан 15 июлгача Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD) томонидан EPS-Topik тест имтиҳони бўлиб ўтган эди.

Имтиҳондан муваффақиятли ўтган 2224 нафар фуқаролар учун жорий йил 16, 17 ва 18 август кунлари Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги “Ишга марҳамат” мономаркази биносида малака тест (Skill test) имтиҳони бўлиб ўтади.

Имтиҳонга кириш санасини кўриш

Манзил: Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй

Имтиҳонда номзодлардан қуйидаги ҳужжат ва маълумотлар сўралади:

1. Фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорти;
2. Шахсий маълумотлари тўғрисидаги анкета.

Анкета намунасини юклаб олиш

Имтиҳон иштирокчилари учун муҳим маълумотлар:

1.
Хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди.
2. Белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиш ва рўйхатдан ўтиш лозим.
3. Белгиланган сана ва вақтдан кеч қолган фуқаролар тест имтиҳонига киритилмайди.
4. HRD шартларига кўра, такрор ёки қайта апелляция Skill test ўтазилмайди.
5. Имтиҳонда электрон воситаларидан (мобил телефон, электрон соат, шпаргалка ва ҳ.к.) фойдаланиш қатъиян ман этилади.
6. HRD талабларига мувофиқ, имтиҳон қоидаларини бузган номзоднинг тест натижалари бекор қилинади ва кейинги тестларда қатнашиши учун 3 йил муддатга чеклов қўйилади.

Тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтишингиз, Сизни Корея Республикасида вақтича меҳнат фаолиятини амалга оширишингизни кафолатламаслигини эслатиб ўтамиз.

Мурожаат учун: +998 71 202-33-55

Телеграм | Чат_гуруҳ
@E8vizasi