Get Mystery Box with random crypto!

ҚҚС бекор қилингани, қозоқ гўштини Ўзбекистонга экспорт қилишд | CHORVA MOL №1BOZOR™

ҚҚС бекор қилингани, қозоқ гўштини Ўзбекистонга экспорт қилишда қўйилган чеклов (квота орқали амалга оширилади) етмагандай, эндиликда Беларусдан келтирилаётган музлатилган импорт гўштни Қозоғистон орқали олиб ўтиш муаммо бўлмоқда.

Бозорда гўшт нархи охирги 3 кунда 2 минг сўмга қимматлаган (улгуржи савдода) ва бу ҳали ҳаммаси эмас.

Гўштга қўшилган қиймат солиғини бекор қилиш маҳаллий қорамол боқувчиларни ўйлантириб қўйди: музлатилган импорт гўшт нархи билан энди улар тенг рақобат қилолмайди. Чунки фермер ва чорвадорлар ем (ҚҚС билан), ижара, энергия харажатлари турибди. Импортер ҳам жуда осонликча гўштни олиб кирмаяпти: Қозоғистон томони Ўзбекистон солиқ сиёсатидан чўчиб, гўштни ўзбеклар оммавий ташиб кетмаслиги учун экспортда чеклов қўйган.

Эндиликда Шарқий Европа томонлардан келаётган музлатилган гўштни импорт қилишда ҳам муаммо пайдо бўлган. Қозоғистон нафақат чорва учун хом-ашё ва қорамол етказиб берувчи давлат, балки қуруқликдаги катта транзит ҳисобланади.

Романтика билан хаосни қўллаб-қувватлаб, урушга иштиёқманд бўлаётган жиннилар, кўзларингни оч! Бу уруш ҳеч кимга фойда келтирмайди. Масалан, энди уйингдаги гўштни нархи камида 2 минг сўмга қиммат бўлади.
Bizning kanal https://t.me/CHORVAHALOLBOZOR