Get Mystery Box with random crypto!

Мушукнинг бўйнига ип боғлаб, уни судраган йигит ушланди Қашқа | CHORVA MOL BOZOR

Мушукнинг бўйнига ип боғлаб, уни судраган йигит ушланди

Қашқадарёлик йигит вояга етмаган бўлгани сабабли унинг отаси жазоланди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 4 июль куни 12 ёшли йигит мушукка шафқатсиз муносабатда бўлгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу воқеа соат 08:30 атрофида Кўкдала туманининг Хўжаобод МФЙда содир бўлган. Аниқланишича, 2006 йилда туғулган А.М. амакисининг уйига меҳмонга бориб, хонадон эгасига тегишли бўлган мушукка нисбатан шафқациз муносабатда бўлган.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилган А.М. вояга етмагани сабаб унинг отаси Ҳ.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан баённома расмийлаштирилди.


Elon joylashtirish uchun @i7servis ga yozing

Kanalimizga obuna bo'ling
https://t.me/+Vg5Jx376mvJhNDky