Get Mystery Box with random crypto!

Олий таълим муассасаларига ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонун | CHORTOQLIKLAR | Chortoq Axli

Олий таълим муассасаларига ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Наманган давлат университети ўқитувчиси ўзганинг ишончига кириб, танишлари орқали унинг қариндошини Қирғиз Республикасидаги олий ўқув юртига ўқишга киритиб, сўнгра Ўзбекистондаги олий таълим муассасасига кўчириб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@CHORTOQ_AXLI – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!