Get Mystery Box with random crypto!

Chorraxalik yoshlar

Telegram kanalining logotibi chorraxaliklar — Chorraxalik yoshlar C
Telegram kanalining logotibi chorraxaliklar — Chorraxalik yoshlar
Kanal manzili: @chorraxaliklar
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 127

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-05-29 21:44:51 ​#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
ЖУМА БИЛАН ТАБРИКЛАШ ТАҚИҚЛАНДИМИ?

2-3 кундан буён кўпчилик сўраяпти: Янги қонун чиқиб, жума билан табриклаш таъқиқланибди, ҳаттоки, одамлар жавобгарликка тортиляптимиш, шу тўғрими?

Жума билан табриклаш таъқиқланмаган, бунинг учун бирон бир жавобгарлик ҳам назарда тутилмаган. Ҳохласангиз бошқа кунлар билан ҳам табриклайверинг, ҳеч ким қаршилик қилмайди.

Лекин айрим ҳолларда табриклаш билан бирга диний материаллар ҳам, масалан, диний маъруза ёки диний қўшиқлар ҳам жўнатилиши мумкин. Бу эса жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ги Қонуннинг 10-моддасига кўра диний мазмундаги материаллар диний таълимотнинг ақидавий асосларини, тарихини, диний таълимот мафкурасини ва шарҳларни, турли диний таълимотларнинг маросимлар ўтказиш амалиётини, шунингдек алоҳида шахсларнинг, тарихий фактлар ва ҳодисаларнинг диний нуқтаи назардан баҳосини акс эттирувчи маълумотларни ўзига олган ҳар қандай материаллар диний материаллар ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш жамиятда конфессиялараро тотувлик ҳамда диний бағрикенглик бузилишига олиб келадиган, диний зўравонлик ва бошбошдоқликка чорлайдиган ғоялар ҳамда қарашлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан кейин амалга оширилади.

Яъни, интернет тармоғида, жумладан, телеграмм, фейсбук, твиттер каби ижтимоий тармоқларда диний мазмундаги материалларни тарқатишга диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан кейингина йўл қўйилади.

Биз одатда диний материални кўриб, ижобий экспертиза ҳулосаси олинган ёки олинмаганлигини аниқлай олмаймиз. Ижобий экспертиза ҳулосаси мавжудлигини аниқлаган тақдирда ҳам ушбу материални тайёрлаган инсонларнинг муаллифлик ҳуқуқи бор. Шунинг учун яхшиси диний материалларни ҳеч кимга жўнатмаган маъқул.

Бундан ташқари, айрим ижтимоий тармоқларда, масалан ютюб, тик-ток ёки фейсбукда диний материалларни ўз профилингизда сақлашингизнинг ўзи ҳам тарқатиш деб бахоланади. Чунки бу ижтимоий тармоқларда ниманидир тарқатиш уни профилингизга қўйиш орқали амалга оширилади.

Айтайлик, сиз кимнидир жума билан табриклаб бир кичик бир диний маърузаси бўлган файл жўнатдингиз ёки профилингизга жойладингиз, агар шу материал бўйича ижобий экспертиза ҳулосаси олинмаган бўлса, унда жавобгарлик келиб чиқади.

МЖтК нинг 184-2-моддасида диний мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки тарқатиш учун – материалларни ва уларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш учун тегишли воситаларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Яъни, сизга қанча жарима қўлланилишидан қатъий назар тарқатишда фойдаланилган телефонингиз ёки компьютерингиз мусодара қилинади.

Шу ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида қайта амалга оширилса, ЖК нинг 244-3-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган материаллар диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлса, бунинг учун ЖК нинг 244-1-моддаси 3-қисмида беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Шунинг учун жума билан табриклашда диний материалларни ҳам қўшиб жўнатишдан сақланинг. Жума билан табриклашда оддий сўз билан ёки оддий бир расмли файл билан табриклаш ҳам етарли, менимча.

Адвокат Қосимов

Батафсил
https://telegram.me/joinchat/SDdS2FAiH5e4grs5
32 views18:44
Ochish/sharhlash
2023-05-19 10:33:42
Din ishlari boʻyicha qoʻmita Oliy sud tomonidan ekstremizm va terrorizm gʻoyalari bilan yoʻgʻrilgan deb topilgan, Oʻzbekiston hududiga olib kirish, tayyorlash, tarqatish va namoyish etish taqiqlangan materiallar roʻyxatini eʼlon qildi.

2023-yil 17-may holatiga koʻra aktual hisoblangan roʻyxatda — Facebook, Telegram, Instagram, Youtube, Tik-tok, Odnoklassniki va boshqa manbalardagi materiallar manzillari koʻrsatilgan.

@Urgut_xabarlar
37 views07:33
Ochish/sharhlash
2023-04-13 18:26:28
DIYOR YANGILIKLARI | URGUT TUMANIDA RAHBAR VA YOSHLAR UCHRASHUVI O‘TKAZILDI

13.04.2023-YIL
11 views15:26
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:52:27
Ёшларни ишга қабул қилиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади.

Ўтган йили 11 та давлат олийгоҳининг 11 мингдан зиёд битирувчиларидан 6,5 минг нафари ишга жойлашмаган. Ёки грантда ўқиган 3 минг талаба ҳам ишга кирмаган. Профессионал таълимда ҳам, ўтган йили коллеж ва техникумларни 143 минг нафар ёшлар битирган бўлса, шундан 30 минг нафари иш топа олмаган.

Шу муносабат билан бундан буён ҳар бир вазир тармоғидаги касбларга малака талабини ўзи белгилаши, бунда 70 фоиз касбларга ўрта махсус, 30 фоизига олий маълумот талаб этиладиган тизим бўлиши таъкидланди.

Шунингдек, вазирликлар олийгоҳ ва коллеж-техникумларга буюртма бериш билан бирга уларнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади.

Ҳар бир вазир ва вилоят ҳокими йил бошида ўзининг Ёшлар бандлиги дастурларини ишлаб чиқиб, аҳолига эълон қилиши ва йил якунида натижалари бўйича жамоатчиликка ҳисобот бериши белгиланди.
12 views11:52
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:32:35
Давлатимиз раҳбари учинчи тоифага батафсил тўхталди.

116 минг нафар ёшларнинг ногиронлиги бўлса, 30 мингтасида сурункали касалликлар борлиги, 32 минг нафар ёшлар профилактика, 16 минг нафари пробация назоратида, 9 минг нафари мунтазам дарс қолдиришини маълум қилди.

Ҳар бир вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, олийгоҳ ректорлари, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига учинчи тоифадаги 50 нафардан эътиборга муҳтож ёшлар номма-ном бириктирилиши белгиланди.

Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар асосий эътиборини “ўрта” тоифага кирган 4,6 миллион ёшлар билан ишлашга қаратиши лозимлиги таъкидланди.
11 views11:32
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:32:14
Ургут тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Фармон Азизов:

“Бир вақтлар Тожикистон билан чегарада ўтиш-қайтиш чеклаб қўйилган эди. Чегарадан ўтиш учун Тошкентга бориб, элчихонадан рухсат олиб, 5-6 км. масофага бориш учун 500-600 км. йўл босиб ўтиш керак бўлган.

2018 йил 1 март куни икки давлат арбоблари келишувларига асосан, чегарани очишга рухсат берилди.

Тойлоқ туманида ишлаб турган ҳоким мовуни фарзандини кўриш учун чегарадан ўтганлиги учун ишидан озод қилиб, депутатликдан маҳрум этиб, жиноий жавобгарликка тортилган эди."

«KONSTITUTSIYA MENIKI, SENIKI, BIZNIKI! KONSTITUTSIYA O‘ZIMIZNIKI!»
9 views11:32
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:23:28
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам сезиларли ишлар амалга оширилди. Жумладан:

- 130 минг талаба ёшларга 1,7 триллион сўм таълим кредити берилди, хотин-қизларнинг магистратурада ўқиши бепул бўлди;

- 53 минг нафар эҳтиёжманд талабаларга ўқиш учун контракт пуллари тўланди;

- 81 минг талабага уй-жой ижара тўлови ажратилди, 15,5 минг ёшларга ҳарбий хизмат учун маблағ тўлаб берилди;

- 13 минг ёшларга чет тиллари бўйича сертификат олиш харажати тўлаб берилди;

- “Ёшлар дафтари” орқали 300 минг ёшларга қарийб 600 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди.

Шунча шароит яратилганига қарамасдан, айрим ҳокимлар ва вазирлар ёшлар масалалари билан жиддий шуғулланмаётгани, айниқса Термиз шаҳри, Чироқчи, Касби, Ургут, Шеробод, Ангор, Узун, Музработ, Амударё, Деҳқонобод, Олтинсой, Шароф Рашидов, Асака, Қамаши, Тахиатош ва Пешку туманларида ёшларнинг бандлигини таъминлаш оқсаётгани танқид қилинди.
8 views11:23
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:22:01
Президент раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан йиғилиш бошланди.

- Барча раҳбарлар бир нарсани билиб олсин: эртанги кунимиз эгалари бўлган ёшлар билан ишлаш – биз учун ҳаёт-мамот масаласи! Биз ёшларга бугунданоқ шароит қилиб бермасак, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича инқилобий ташаббусларни илгари сурмасак, Янги Ўзбекистонни қандай барпо қиламиз? – деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Ўтган даврда ёшлар сиёсати бўйича ишларни маҳаллада ташкил этиш бўйича мутлақо янги вертикал бошқарув тизими яратилди. 9 минг 400 та маҳаллага фидойи ва ташаббускор ўғил-қизлардан иборат ёшлар етакчилари танлаб олинди. Маҳаллада бу тизим орқали ёшларга 100 дан ортиқ имконият яратилди. Ўтган йилнинг ўзида:

- ёшлар тадбиркорлиги учун 4 триллион сўм кредит ажратилиб, 150 мингта лойиҳа ишга тушди, 325 мингта иш ўрни яратилди;

- 43 минг гектар экин майдони ажратилиб, 435 минг ёшлар бандлиги таъминланди;

- 32 мингдан зиёд ёшларга субсидия ажратилиб, уларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари ва компьютер олиб берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
14 views11:22
Ochish/sharhlash
2023-04-11 13:33:30
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
@Urgut_xabarlar
14 views10:33
Ochish/sharhlash
2023-04-09 18:43:00
#тезкор_тарқатинг

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Жорий йилнинг 10 апрель куни (эртага) соат 12:00да Ургут тумани Марказий истироҳат боғи ҳудудида жойлашган футбол майдонида эстрадамизнинг ёрқин юлдузи, хушовоз хонанда Севинч Исмоилова иштирокида бўлиб ўтадиган концерт дастурига барчаларингизни таклиф этамиз.

Концерт дастури мутлақо бепул.

Бизни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг!

@urgut_hokimiyat

Facebook  Instagram
Youtube    urgut.uz‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌
9 views15:43
Ochish/sharhlash