Get Mystery Box with random crypto!

Поп тумани “Шайхон” маҳалласида 14-сонли мактабгача таълим таш | Chodak yangiliklari..

Поп тумани “Шайхон” маҳалласида 14-сонли мактабгача таълим ташкилоти реконструкция қилинмоқда.

Инвестиция дастурига асосан, Поп тумани "Шайхон" МФЙ худудида 150 ўринли мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш ишлари давом эттирилмоқда.

"Янги Авлод Қурилиш Инвест” МЧЖ томонидан 30.08.2022 йил ҳолатига қурилиш ишлар 52 фоизга бажарилган.

Объектда 1 қават ғишт уриш ишлари якунланиб, ора ёпма плиталарини монтаж қилиш, ташқи қўрғон деворини қуриш ишлари бажарилмоқда.

Объектни фойдаланишга топшириш муддати 28.10.2022 йил этиб белгиланган.

Ушбу амалий ишларни сифатли олиб борилишида кенг жамоатчилик, депутатлар Кенгаши ҳамда маҳалла фуқаролари йиғини назорати ўрнатилган.

Каналга уланиш
https://t.me/pophokimligi