Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум ҳурматли саҳифамиз аъзолари! Маълумки, Ислом | MM "MUFEED MOLIYA"

Ассалому алайкум ҳурматли саҳифамиз аъзолари!

Маълумки, Ислом динида мерос масаласи жуда жиддий масалалардан бири ҳисобланади ва унинг жамият учун аҳамияти беқиёсдир. Хусусан, оилаларда адолат ва тинчликни таъминлашда мероснинг алоҳида ўрни бор.

Мамлакатимиз мусулмонлари учун мерос масаласида китоблар чоп этилган, жума мавъизалари ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳолига бу масалада тушунтириш ишлари олиб борилади. Шу билан бирга, тадбиркорлар, бизнес эгалари, сармоядорлар ва оддий жисмоний шахсларда мерос масаласида жуда кўп саволлар туғилиши сир эмас. Устига устак бу масалада аёлларнинг ҳуқуқлари аксарият ҳолларда эътиборга олинмайди. Агар халқимиз бу масалада динимиз кўрсатмаларини яхши билса, шундай муаммолар чиқиши камайган бўларди деб ўйлаймиз.
Шуларни инобатга олган ҳолда, халқаро ҳамкорлик доирасида Татаристонлик мутахассислар билан биргаликда Ҳанафий мазҳаби талаблари доирасида мерос ҳисоблаш дастури ишлаб чиқилди. Бугунги кунда ушбу тўлиғича мерос масаласига бағишланган сайт-дастурнинг ўзбек ва рус тилларидаги саҳифаси фойдаланувчилар эътиборига ҳавола қилиш учун тайёр.

Шу муносабат билан, ушбу дастур-вебсаҳифа тақдимоти 2022 йил 7 июль куни соат 10.30 да «Space Academy» ўқув маркази анжуманлар залида ташкил қилинмоқда.

Манзил: Қоратош кўчаси, 66-уй, 3 қават (мўлжал "Баланд" жоме масжиди).

Zoom орқали иштирок этмоқчи бўлганлар учун:
https://us02web.zoom.us/j/87160664125?pwd=b3M4cFJxUHFnZnpuU3kyWW8vNzg0QT09