Get Mystery Box with random crypto!

​Илм ўрганишнинг фазли Аллоҳ таоло деди: يَرۡفَعِ ٱللَّهُ | Chiroyli Qiroatlar

Илм ўрганишнинг фазли

Аллоҳ таоло деди:

يَرۡفَعِ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنكُمۡ وَٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡعِلۡمَ دَرَجَٰتٖۚ

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга. кўтарур», (Мужодала: 11).

 إِنَّمَا يَخۡشَى ٱللَّهَ مِنۡ عِبَادِهِ ٱلۡعُلَمَٰٓؤُاْۗ

«Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур», (Фотир: 28).

وَقُل رَّبِّ زِدۡنِي عِلۡمٗا

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом): «Парвардигорим, илмимни янада зиёда қилгин», деб айтинг», (Тоҳа: 114).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ, (динни теран тушунадиган) қилиб қўяди».
(Бухорий ва Муслим ривояти)

«Ким илм ўрганиш йўлида юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини енгил қилиб қўяди. Дарҳақиқат, фаришталар рози бўлган ҳолларида толиби илм учун қанотларини ёзиб турадилар. Толиби илм учун осмонлару ер орасидаги нарсалар ва ҳатто денгиздаги балиқлар ҳам истиғфор айтади. Толиби илмнинг обидга нисбатан афзаллиги, худди ойнинг бошқа сайёралардан афзаллиги кабидир. Албатта олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар дийнор ҳам, дирҳам ҳам мерос қолдирмадилар, балки улар илмни мерос қолдирдилар. Бас, ким уни (ўзига мерос қилиб) олса, улуғ насибани олибди».
(Ибн Можа ривояти, Албоний саҳиҳ деган)

«Инсон вафот этса, унинг (барча) амаллари узилади, фақат учта амалидан (савоб етиб туриши узилмайди):
Садақаи жория, фойдали илм ва ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанд».
(Муслим ривояти)


Бас вақтингизни ғанимат билинг



Chiroyli Qiroatlar