Get Mystery Box with random crypto!

​#АЗОН_ДУОСИ Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилина | Chiroyli Qiroatlar

​#АЗОН_ДУОСИ

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Азонни эшитганингларда муаззин нима деса, (сизлар ҳам)ўшани айтинглар»,
дедилар.
(Муттафақун алайҳ)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким азонни эшитганида:


اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلاَةِ الْقَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ، وَالْفَضِيِلَةَ، وَابْعثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ

«Аллоҳумма! Робба ҳазиҳид-даъватит-таамма, вассолатил қоима, ати Муҳаммаданил-васийлата вал-фазила. Вабъасҳу мақомам маҳмуданиллази ваъадта», деса, қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлади», дедилар».
(Бухорий ривоятлари).

Изоҳ: Барчанинг номидан биргина имомнинг ушбу дуони ӯқиши кифоя эмас. Азонни эшитган ҳар бир намозхон азон дуосини шахсан ӯзи ӯқиса, суннатга эргашгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил бӯлади, иншаАллоҳ.
Дониёр Файз


Яқинларингизга ҳам улашинг!

Chiroyli Qiroatlar