Get Mystery Box with random crypto!

​​Йўл юрарди Донишманд тинмай, Бир қишлоқда бир дам тўхтади | Chiroyli kanal

​​Йўл юрарди Донишманд тинмай,
Бир қишлоқда бир дам тўхтади.
Савол берди қишлоқнинг аҳли:

- АЁЛ ЗОТИ ҚАНДАЙ ЗОТ ЎЗИ...?

Ўйлаб, деди - Донишманд секин: -
- АЁЛ асли қалбнинг гавҳари,
Усиз ишнинг йўқдир самари.

АЁЛ шундай зотдир ожиза,
АЁЛ бизга ЕТТИ МЎЪЖИЗА.

Оёғининг остида ЖАННАТ,
Қўли гулдир ажойиб САНЪАТ.

Тишлари дур товланиб турар,
Кўзларида меҳр мавж урар.

Пичирлайди лаблари фақат,
АЁЛ учун берилган тоқат.

Сочларида қор, қиров номи,
Тилларида Бахтнинг каломи.

Қулоқлари тинглар яхши сўз,
Киприклари мисли бир товус.

Қошларида камоннинг акси,
Ҳеч ЗОТ йўқдир АЁЛДЕК яхши.

Ўзи эмас болам есин дер,
Ширин болам ОНАМ десин дер.

Кўникади шарт қўйса ТАҚДИР,
Бундай ЗОТ ким, АЁЛдир ахир.

Эркаксизми АЁЛни дерсиз,
АЁЛ менинг бир ёрим дерсиз.

Онам АЁЛ, Аёлим АЁЛ,
Опа -сингил, жигарим АЁЛ.

Ўзбек аёли иболари бор,
Бошда рўмол, Зеболари бор.

Сўзим бисёр АЁЛ васлига,
Сўзим ожиз, АЁЛ наслига.

Деди, шундай сўзлар ДОНИШМАНД!
Қишлоқ аҳлин қамради ҲАЙРАТ!!!

Наҳот АЁЛ, шундай УЛУҒ ЗОТ,
АЁЛларнинг бори ўзи БАХТ...!!!

https://t.me/chiroyli1001