Kanal manzili:
Toifalar:
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
5.54K
Kanalning ta’rifi
🌐www.chiroqchi.uz
🌐https://www.facebook.com/Chiroqchi.press
🌐https://www.youtube.com/channel/UCA-CcOGOjj1OSbbufs8d2Jg
🌐https://vk.com
🌐https://www.instagram.com/chiroqchi_press
🌐https://twitter.com/ChiroqchiU?s=09
📬 @ChiroqChiuzbot
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
0
1 stars
1
Oxirgi xabar 2
2022-08-31 12:29:14
Чироқчи тумани ҳокимлиги журналист ва блогерларга ўз миннатдорлигини билдиради!
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган тадбирни
кенг ёритишда ўз ҳиссаларини қўшган барча журналист ва блогерларга чексиз миннатдорчилик билдирамиз!
Sevimli телаканалининг Қашқадарё вилоятидаги мухбири Шавкат Аминов.
Qashqadaryo MTRK жамаосига
Дилшод Карамов.
Отабек Собиров.
Баҳодир Рустамов.
Зоҳид Музаффаров.
UzA сайти ижодкорлари
Улмас Баратов.
Жамшид Норқобилов.
Видеоблогер Умид Нормурадов,
Блогер Бухор Холиқов,
Блогер Элдор Холиқовларга бўлиб ўтган байрам тадбирини ёритишда яқиндан кўмак берганликлари учун
Чироқчи тумани хокимлиги ўз миннатдорчилигини билдиради.
Каналга уланиш
https://t.me/chiroqchi_press
2.4K views09:29
2022-08-31 11:23:04
Чироқчида маҳалла тўртлиги иштирокида семинар ташкил этилди
Чироқчи туманининг "Истиқлол" маҳалласида истиқомат қилаётган намунали оилалардан бири Мухиддин Тожиев ва Каромат Бобоевалар хонадонида бугун 150 ўринли нодавлат мактабгача талим муассасаси, нонвойчилик цехи, аёллар гўзаллик салони, пишириқлар ишлаб чиқариш цехи, савдо дўкони, қуёнчилик, чорвачилик, паррандачилик бундан ташқари икки сотиҳ ер майдонига анор, узум, олма ва гилос каби мевали дарахтлар боғи ташкил қилинган.
Батафсил ўқиш
Каналга уланиш
https://t.me/chiroqchi_press
2.2K views08:23
2022-08-31 11:11:12
Бир гуруҳ қашқадарёликларга “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонлари топширилди
Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги тантаналари арафасида воҳамиздаги ташаббускор фуқаро ва жамоатчилик тузилмалари вакилларининг 40 нафарига “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони тантанали тарзда топширилди.
Президентимизнинг 2017 йил 13 июлдаги
“Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мазкур нишон жамиятимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кенг қамровли профилактика тадбирлари ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари мукофотланади.
2.4K views08:11
2022-08-31 10:57:09
Давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида бир гуруҳ ватандошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида қашқадарёликлар ҳам бор.
Қарши шаҳрида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов мукофотларни Президентимиз номларидан ўз эгаларига тантанали равишда топширди.
Шунингдек, мустақиллигимиз тантаналари ва бошқа маданий тадбирларда фаол иштирок этган маданият ходимлари ҳам вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.
Маълумот ўрнида, тантана муносабати билан туман ва шаҳарларимизда ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилмоқда.
М.Комилов.
Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
1.7K views07:57
2022-08-30 19:38:03
Смотрите "ЧИРОҚЧИДА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУШАКБОЗЛИК БИЛАН ЯКУНИГА ЕТДИ" на YouTube
881 views16:38
2022-08-30 19:24:26
Смотрите "Мустақиллик байрами кенг нишонланмоқда" на YouTube
1.0K views16:24
2022-08-30 19:15:35
Смотрите "Мустақиллик байрами кенг нишонланмоқда" на YouTube
1.0K views16:15
2022-08-30 17:47:58
Смотрите "ЧИРОҚЧИДА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА" на YouTube
1.4K views14:47
2022-08-30 17:28:43
#online
ЭНГ УЛУҒ ВА ЭНГ АЗИЗ БАЙРАМ
Мустақиллик куни тантаналари Чироқчида кенг нишонланди. Туман Маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтган асосий байрам шодиёнаси барча туманимиз аҳли ҳамда меҳмонларга чексиз қувонч бахш этди.
Байрамона безатилган майдонда ўтказилган тадбирга нуроний отахон ва онахонлар, туман фаоллари, ёшлар вакиллари таклиф этилди.
Тантанада туман ҳокими Нодир Эркаев сўзга чиқиб, истиқлол йилларида халқимиз эришаётган улкан ютуқ ва марралар, ҳаётимизда рўй бераётган туб ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида сўз юритди ва барчани қутлуғ айём билан табриклади.
Каналга уланиш
https://t.me/chiroqchi_press
1.6K viewsedited 14:28
2022-08-30 16:59:30
#online
Х
алқимиз ҳаётида янги даврни бошлаб берган буюк неъмат – Мустақилликнинг 31 йиллиги шодиёналари Чироқчи туманида ҳам кенг нишонланди.
Каналга уланиш
https://t.me/chiroqchi_press
1.4K viewsedited 13:59