Get Mystery Box with random crypto!

​​Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан меҳрибонлик уйларидаги бо | CHIROQCHI.UZ

​​Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан меҳрибонлик уйларидаги болаларни оилага яқин муҳитда тарбиялаш, билимли ва маънавиятли, ватанпарвар инсонлар этиб вояга етказиш мақсадида жорий қилинган тизим ота-она меҳридан мосуво бўлиб келган мурғак қалблар ҳаётида тамомила янги саҳифа очди.

Ана шу тизим самарасида Чироқчи туманида ҳам ташкил этилган Оилавий болалар уйи ўз фаолиятини олиб бормоқда. Камол Тураев ва Насиба Худойбердиевалар оиласи бир-биридан ширин етти нафар болани тарбиясига олди. Хонадонда уларнинг эмин-эркин яшашлари, оилавий муҳит тафтини ҳис қилиб улғайишлари учун барча шарт-шароит муҳайё этилган. 

Муҳими, бу болалар энди ота-она меҳру муҳаббатидан баҳраманд бўлишади, ўзларини тенгқурларидан асло кам сезишмайди. Бугун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси Чироқчи туманлараро Қўриқлаш бўлими бошлиғи Комил Абдураҳмонов бошчилигида бўлим сафдорлари болажонлар камол топаётган хонадонда бўлиб, улар билан суҳбатлашишди ва байрам совғаларини улашишди.

Каналга уланиш
https://t.me/chiroqchi_press