Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент вилоятида одам савдоси билан шуғулланган ёшлар қамалди | Yoshlar ishlar agentligi Chirchiq shahar bo'limi

Тошкент вилоятида одам савдоси билан шуғулланган ёшлар қамалди

Ўрта Чирчиқлик 23 ёшли М.Р. ва Нурафшонлик 22 ёш бўлган Қ.А.лар ўзаро тил бириктириб, қизларни Туркияга фоҳишалик билан шуғулланишга юборгани фош бўлди.

Улар Тошкент шаҳрида яшовчи 30 ёшли аёлни Туркия давлатида фоҳишалик билан шуғулланиш орқали ҳар ой 2 минг АҚШ доллари ишлаб топишга даъват қилган.
Туркияда яшовчи “А” исмли аёл эса унга хорижга чиқиш паспорти олиши учун 50 АҚШ доллари ва “Тошкент-Истанбул-Анқара” йўналиши бўйича авиачипта юборган.

ДХХ ходимлари ва ИИВ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда М.Р. қизни Тошкент халқаро аэропортида Туркияга жўнатаётганда қўлга олинди.

Тадбирда унинг шериги Қ.А. ҳам ушланган. Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан М.Р.га 3 йил, Қ.А.гa эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Каналга уланиш:
https://t.me/chirchiq_yoshlar_agentligi