Get Mystery Box with random crypto!

Телеканалларда вақтинчалик узилишлар бўлади. Каналларни қайтад | Chirchiq Shahar Hokimligining Axborot Xizmati

Телеканалларда вақтинчалик узилишлар бўлади. Каналларни қайтадан терманг!

Телерадиоэшиттириш техник воситаларининг узлуксиз ва соз ҳолатда ишлашини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг феврал ойида республиканинг барча ҳудудларида рақамли узаткич қурилмаларда режали профилактика ишлари ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан баъзи телеканалларда вақтинча тўхталишлар кузатилиши мумкин, жумладан:

1-5, 8-10 феврал кунлари соат 01:00 дан 06:00 гача – давлат телеканаллари;

15-19 феврал кунлари соат 01:00 дан 06:00 гача – маҳаллий, нодавлат ва тижорат Uzdigital телеканаллари.

Фуқароларга тўхталишлар кузатилган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди.

Тошкент хабарлари