Get Mystery Box with random crypto!

​'Британча' штамм қанақа бўлади ўзи? Олимларнинг аниқлашича | Chirchiq Shahar Hokimligining Axborot Xizmati

"Британча" штамм қанақа бўлади ўзи?

Олимларнинг аниқлашича, ушбу штамм бошқаларига қараганда 70 фоиз юқумлироқ ҳисобланади. Коронавирусга қарши курашиш республика штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда эса, “британча” коронавирусга чалинган болаларда 5 та аломат кузатилаётгани айтилган.

Унга кўра, Буюк Британияда аниқланган ва юқумлилиги жиҳатидан кучлироқ экани айтилган COVID-19 нинг янги штамми болаларда бироз бошқача аломатлар билан кечаётгани аниқланган. Бу “ZOE Symptom Tracker” иловаси ёрдамида олиб борилган тадқиқотлар туфайли маълум бўлди.

Соғлиқни сақлаш бўйича мутахассисларнинг фикрига кўра, касал болаларнинг аксарияти чарчоқдан азият чекади. Инфекцияни юқтирган чақалоқларда тез-тез йиғлаш ҳолатлари учрайди.

Касалланган болаларнинг ярмидан кўпи (53 фоизи) бош оғриғидан шикоят қилган. Шу билан бирга, уларда қорин оғриғи ҳам кузатилмоқда. 

Хабарларимизни кузатиб боринг

Каналга уланинг!
Ушбу манзилдамиз
https://t.me/chirchikpress