Get Mystery Box with random crypto!

#чирчиқ Азиз юртдошлар! Қадрли шаҳримиз аҳли ва меҳмонлари! | Музей истории г. Чирчика

#чирчиқ

Азиз юртдошлар!
Қадрли шаҳримиз аҳли ва меҳмонлари!

Жорий йилнинг 26 август куни Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети марказий ўйингоҳида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтади.

Мазкур байрам тадбирида бадиий ҳаваскорлик ва фольклор жамоаларининг чиқишлари ҳамда Сиз севган, элимиз ардоғидаги машҳур санъаткорлар Жаҳонгир Позилжонов, “Беном” гуруҳи, "VIA Marокаnd", Ситора гуруҳлари ҳамда бир қатор эстрада юлдузлари ташриф буюради.

Ҳурматли фуқаролар! Барчангизни тантаналарга бой байрам тадбирига таклиф этамиз.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати

Каналга уланиш: https://t.me/CHIRCHIQ_RASMIY

Facebook | Instagram | YouTube | Web-site