2022-12-27 16:23:35
Бугун Сенатда
“2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун муҳокамаси ҳақида эшитган бўлсангиз керак.
Маълум бўлишича, янги йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилади. Шу мақсадлард
18 трлн сўмдан зиёд маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.
Жумладан, келгуси йилда
673 нафар
чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш харажатлари учун республика бюджетидан
120 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилмоқда.
Асосий вазифа ушбу маблағлар
ҳақиқатда ўз эгасига тўлиқ етиб боришини таъминлаш зарур.
Танзила Нарбаеванинг Молия вазирлигига берган саволлари ўринли:
Биринчидан чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш учун ажратилаётган маблағ талабни тўлиқ қондириш учун етарлими?
Иккинчидан, бу борада назоратнинг аниқ, шаффоф механизми борми, тизим рақамлаштирилганми?
Умуман,
таҳлил борми, бу тоифадаги болаларни уй-жой билан таъминлаш борасида
(айнан молиялаштиришда) жорий йилда қандай
муаммоларга дуч келинди-ю, кейинги йилда улар
такрорланмаслиги учун қандай чоралар белгиланган?
Табиий ва аниқ саволлар. Ажратилаётган ҳар бир тийиннинг аниқ ўрни, жойи, мақсади, механизми бўлиши ва бу аниқ таҳлилга, ҳисоб-китобларга асосланиши керак. Бўлмаса,
"Али олди ўн бешни, Вали еди саксон бешни", бўлиб кетади.
@chinozliklar_chinaztoday
2.8K views13:23