Get Mystery Box with random crypto!

Ҳамма сайлга Наврўз байрами тантаналари доирасида сирдарёликл | CHINOZLIKLAR24 |расмий|

Ҳамма сайлга

Наврўз байрами тантаналари доирасида сирдарёликлар ва вилоятимиз меҳмонлари учун бугун — 21 март Гулистон шаҳридаги “Марказий юрт боғи”, “Билимдонлар маскани”, ”Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази” ҳамда вилоят мусиқали драма театри ҳовлисида “Наврўз сайли” бўлиб ўтади.

Эрталаб соат 9:00 дан кеч соат 19:00 га қадар ўтказиладиган сайл давомида кўплаб эл суйган санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиши, спортчи ёшларнинг кўргазмали чиқишлари, миллий ўйинлар мусобақалари, халқ амалий санъати – фолклор намуналари, бир-биридан мазали миллий таомлар танловлари ташкиллаштирилади.

Барчангизни байрам тантаналарига таклиф қиламиз. Наврўзингиз муборак бўлсин!

@chinozliklar_chinaztoday